Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
2-сонли Б А Ё Н Н О М А С И
Мажлис ўтказилган:
Жой — Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 45-уй
Кун — 25 октябрь 2016 йил.
Вақт — бошланди: соат 11:00 да
тугади: соат 12:00 да.
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati кузатув кенгаши раиси З.Н.Джафарова сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди:
- мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига, жамият уставига ҳамда жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлис қарорига асосан ўтказилаётганлиги;
- жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлис қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда яъни, жамиятнинг расмий веб-сайти, “Uzse.uz” ва “Openinfo.uz” сайтларида эълон бериш орқали хабардор қилинганлигини;
- жамият акциядорларини жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлис қарори билан навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши билан боғлиқ маълумотларни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 45-уйдан олишлари мумкинлиги;
- қўшимча равишда, акциядорлар йиғилиш бошланишидан олдин рўйхатдан ўтиш жойида мазкур навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган, тасдиқланадиган ва мақулланадиган маълумотлар ва ҳужжатлар билан танишишлари, шунингдек саноқ комиссиясига умумий йиғилиши билан боғлиқ ҳар қандай саволлар беришлари мумкинлиги.
Шундан сўнг, кузатув кенгаши раиси З.Н.Джафарова акциядорларга, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддасига асосан жамият кузатув кенгашининг тавсиясига кўра қуйидаги таркибда саноқ комиссиясини қўл кўтариб тасдиқлаб беришларини сўради.
Жумладан:
- Мавлянходжаева Феруза Гулямовна;
- Гаврилина Татьяна Ивановна;
- Джелилова Зейде Юсуфовна
Йиғилишда қатнашаётган барча акциядорлар томонидан саноқ комиссияси таркиби тасдиқланди.
Йиғилишдаги қуйидаги маълумотларга аниқлик киритиш учун саноқ комиссиясининг ҳисоботини эшитишни таклиф этди:
- мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш нечта жамият акциядорлари иштирок этаётганлигини;
- мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун талаб этиладиган кворум мавжудлиги;
- мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида овоз бериш учун овоз бериш бюллетенлар мавжудлиги.
Жамият саноқ комиссияси раиси Ф.Мавлянходжаева сўзга чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:
- жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлисида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш бўйича акциядорлар реестри – 12.10.2016 йил ҳолатига, умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани – 19.10.2016 йил ҳолатига тасдиқланганлиги;
- жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган 1 870 540 дона оддий акцияни ташкил этиб, шундан жисмоний шахслар сони 2328 тани ва юридик шахслар сони 8 тани ташкил этишини;
- саноқ комиссияси йиғилиш бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддасига асосан умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатдан ўтказганлигини.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш натижалари қуйидагича:
1. | Жами акциядорлар: | 1870540 дона, шундан:
· 8 та юридик шахс: «Ўзспиртсаноат» АК, «FRUIT INDUSTRIALS S.A.», «Ўзвиносаноат-Холдинг» ХК, «ENERGOKIMYOMARKAZ» МЧЖ, «FRANKLIN GROUP» MСHJ shaklidagi xorijiy korxonasi, «Halq parvarlik» aksiyadorlik jamiyati, «МACK» МЧЖ КК, «NAYMON INVEST CONSULTING» MСHJ. · 2328 нафар жисмоний шахс.
|
2. | Жами овоз берувчи акциялар: | 1870540 дона, шундан:
· 862680 дона ёки 46,12 % “Ўзспиртсаноат” АК; · 588120 дона ёки 31,44 % «FRUIT INDUSTRIALS S.A.»; · 106086 дона ёки 5,67 % «Ўзвиносаноат-Холдинг» ХК; · 10576 дона 0,57% «Маск» МЧЖ КК; · 6412 дона 0,34% «FRANKLIN GROUP» MСHJ shaklidagi xorijiy korxonasi; · 5280 дона 0,28% «ENERGOKIMYOMARKAZ» МЧЖ; · 286 дона 0,02% «Halq parvarlik» aksiyadorlik jamiyati; · 116 дона 0,01% «NAYMON INVEST CONSULTING» MСHJ; · 290554 дона 15,53% жисмоний шахсларга тегишли.
|
3. | Мазкур йиғилишда иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш охирида (тугатилгандан сўнг) рўйхатдан ўтган акциядорлар: | Жами 1 574 496 дона ёки 84,17 фоиз оддий акция эгалари бўлган 11 та акциядорлар,
шу жумладан: · 862680 дона ёки 46,12% “Ўзспиртсаноат” АК; · 588120 дона ёки 31,44 % «FRUIT INDUSTRIALS S.A.»; · 106086 дона ёки 5,67 % «Ўзвиносаноат-Холдинг» ХК; · 17 610 дона 0,94% жисмоний шахсларга тегишли.
|
4. | АК “Ўзспиртсаноат” номидан: | З.Н.Джафарова – 17.05.2016 йилдаги 01/06-24- сонли ишончномага асосан.
|
5. | «FRUIT INDUSTRIALS S.A.» номидан: | Ташматов С. 15.04.2016 йилдаги ишончномага асосан.
|
6 | «Ўзвиносаноат-Холдинг» ХК номидан: | Н.А.Вапаев – 03.04.2015 йилдаги 11-12-347 — сонли ишончномага асосан.
|
7 | Мазкур йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар: | Акциядорлар – мазкур йиғилишда иштирок
этаётган 8 нафар жисмоний шахслар. |
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 68-моддасида агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш охирида (тугатилгандан сўнг) рўйхатдан ўтган 1 574 496 дона оддий акция эгалари сони 11 тани ташкил этиб, кворум 84,17 фоизни ташкил этди.
Шундан келиб чиқиб, мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қонунчилик талабларига асосан ваколатли ҳисобланади ва кворумга эга бўлади.
Шундан кейин, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 70 — моддасига ва жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлиси қарорига асосан саноқ комиссияси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган барча акциядорларни ва уларнинг вакилларини овоз бериш бюллетенлари билан таъминлади.
Бюллетенларнинг шакли ва матни жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлиси қарори билан тасдиқланган бўлиб, “бир акциядор – бир бюллетен” принципи асосида жами 11 та бюллетен акциядорларга ва уларнинг вакилларига тарқатилди.
Шунингдек, саноқ комиссия раиси Ф.Мавлянходжаева умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар ва уларнинг вакиллари томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини ва овоз бериш бюллетенларини қандай тўлдириш лозимлигини тушунтирди ҳамда қонунчилик талабларига асосан овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий деб топилиши учун қуйидаги талабларга риоя қилишларини сўради:
- кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан акциядор позициясига мос келадиган фақат битта квадратни қолдириб қолганига га “Х” белгиси қўйилади ;
- бюллетен акциядор ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши шарт;
- акциядор ёки унинг вакилининг фамиляси ва исмини кўрсатиши лозим.
Шундан сўнг саноқ комиссия раиси Ф.Г.Мавлянходжаева, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 72-моддасига асосан овоз бериш якунлари мазкур йиғилишда ўқиб эшиттирилишини, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни мазкур навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси имзолангандан сўнг икки иш куни ичида жамият расмий веб-сайти, “Uzse.uz” ва “Openinfo.uz” сайтларида эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилишини маълум қилди.
Шундан сўнг, кузатув кенгаши раиси З.Н.Джафарова сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди.
Саноқ комиссиясининг ҳисоботига асосан мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қонун талабларига асосан ваколатли ҳисобланади ва кворумга эга. Шунга кўра мазкур акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинадиган барча қарорлар юридик кучга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 77 — моддасига асосан жамият кузатув кенгаши раиси акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.
Шундан келиб чиқиб, жамият кузатув кенгаши раиси З.Н.Джафарова мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши раиси этиб ҳамда Ch EII «Toshkentvino kombinati» AJ ходими А.Хужамов умумий йиғилиши котиби этиб белгиланди.
Йиғилиш раиси сўзга чиқиб қуйидагиларни маълум қилди.
Мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши раёсатини шакллантиришни таклиф этди. Қонунчиликка асосан йиғилиш раёсати, йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда қарор қабул қилиш ва/ёки акциядорлар (уларнинг вакиллари) қарорларига таъсир эта олиш ваколати мавжуд эмас. Йиғилиш раёсати фақат битта мақсадда, яъни мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши аниқ ва самарали ишлашини ҳамда йиғилиш регламентига риоя қилинишини таъминлайди.
Ушбу масалани овозга қўйиб қарор қабул қилиш қонунчиликда белгиланмаган.
Йиғилиш раиси, қуйидаги номзодларни йиғилиш раёсатига киритишни таклиф этди:
Джафарова Зухра Насировна | – «Ўзспиртсаноат» АК хўжалик бўлими мудири, жамият кузатув кенгаши раиси; |
Махмудов Мурабит Адилханович | Ch EII «Toshkentvino kombinati» AJ бош директори; |
Вапаев Низамиддин Абдурасулович | – «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК бошқарма бошлиғи, кузатув кенгаши аъзоси; |
Шундан сўнг йиғилиш раиси, йиғилишда иштирок этадиганлардан йиғилиш раёсати таркибига кириш истаги ёки таклифи мавжудлигини сўради. Таклиф ва истаклар билдирилмади ва юқоридаги таркибда йиғилиш раёсати шаклланди.
Йиғилиш раиси, кузатув кенгашининг 2016 йил 12 октябрдаги мажлисида мазкур умумий йиғилиш кун тартибини қуйидагича тасдиқланганлигини маълум қилди:
К У Н Т А Р Т И Б И:
- “Акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси”нинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш.
Йиғилиш раиси, мазкур акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини қуйидагича тасдиқлашни таклиф этди:
- кун тартибидаги масалани муҳокама қилиш, кун тартибига мувофиқ амалга оширилади;
- йиғилишни самарали олиб бориш мақсадида маърузачилар ўзбек тилида маъруза қилишади, (агар керак бўлса бошқа тилга таржима қилинади) сўзга чиқувчилар ҳоҳлаган тилда гапиришлари мумкин;
- маърузанинг давомийлиги – 20 минутгача;
- маъруза тугагандан сўнг, муҳокамалар – 7 минутгача;
- саволлар ва таклифлар аниқ ва қисқа бўлиши лозим;
- ҳар бир кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш, ушбу кун тартиби бўйича муҳокама тугаганидан сўнг бюллетенни тўлдириш орқали амалга оширилади;
Мазкур йиғилиш регламенти акциядорлар ва уларнинг вакиллари томонидан бир овоздан мақулланди.
Шундан кейин йиғилиш раиси З.Джафарова кун тартибидаги масалага ўтишни сўради.
Кун тартибидаги масала юзасидан З.Джафарова “Акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси”нинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш бўйича маъруза қилди.
З.Джафарова: Мазкур Корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборат.
Корпоратив бошқарув кодекси мақсадларида корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилади.
Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган.
Шундан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ch EII «Toshkentvino kombinati» Aj да “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ушбу кун тартибидаги масала юзасидан қўшимча савол ва таклифлар тушмади.
Йиғилиш раиси, кун тартибидаги масала юзасидан “Акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси”нинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш таклифини киритди ва бу бўйича бюллетенни тўлдириш орқали овоз беришларини сўради.
Саноқ комиссиясининг 2016 йил 25 октябрдаги овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомасига асосан, ушбу кун тартиби бўйича овоз бериш натижалари ва қабул қилинган қарор қуйидагича:
Ёқлаб | 100% | 1 574 496 дона акция |
Қарши | 0 % | 0 дона акция |
Бетараф | 0 % | 0 дона акция |
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ch EII «Toshkentvino kombinati» Aj да “Акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси”нинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси” жорий этилсин.
Йиғилиш раиси сўзга чиқиб, навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масала тўлиқ кўриб чиқилганлигини ва тарқатилган бюллетенларни тўлдирган ҳолда саноқ комиссияси аъзоларига тақдим этилишларини сўради. Шунингдек саноқ комиссияси бюллетенларни ҳисоблаб чиқиб овоз бериш натижалари маълум қилишини ҳамда саноқ комиссиясининг овоз бериш якунлари бўйича баённомаси мазкур баённомага илова қилиниши маълум қилди.
Шундан сўнг саноқ комиссияси раиси Ф.Мавлянходжаева сўзга чиқиб, овоз бериш якунларини ўқиб эшиттирди ҳамда овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисобот умумий йиғилиш баённомаси имзолангандан сўнг икки иш куни ичида жамият расмий веб сайти, “Uzse.uz” ва “Openinfo.uz” сайтларида эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилишини маълум қилди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 73-моддасига асосан икки нусхада ўзбек тилида тузилди ва йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланди.
Ушбу баённома тузилган ва имзоланган сана – 04 ноябрь 2016 йил.
Йиғилиш раиси: З.Н.Джафарова
Йиғилиш котиби: А.Хужамов
Акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида
ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati шуни маълум қиладики, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг “25” октябрь 2016 йилдаги №2 қарори билан жамият томонидан “25” октябрь 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “31” декабрь 2015 йил №9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.