Э Ъ Л О Н
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2015 молиявий йил якунлари бўйича умумий йиғилиши 2016 йил 28 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 45-уй манзилда жойлашган ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилинади.
УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилдаги жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамият тафтиш комиссиясининг 2015 молиявий йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
- Жамият ижроия органи раҳбарининг 2015 йил “Бизнес-режа” бажарилиши ва 2015 йилдаги жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2015 йил бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2015 молиявий йил якунлари бўйича фойда ва зарарларини тақсимлаш;
- Жамият акцияларига 2015 молиявий йил якунлари бўйича соф фойдаси ҳисобидан дивиденд тўловларини ҳисоблаш ва тўлашни тақсимлаш;
- 2015 йил якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти хулосасини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 йил учун “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 йил фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
- Жамиятнинг 2016 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш;
- Жамият бош директори билан тузилган мехнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш;
- 12. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 йилги фаолиятини аудитор текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини тасдиқлаш;
- Жамият томонидан эълон қилинган, бироқ акциядорлар томонидан қонунда белгиланган муддатларда олинмай келинаётган дивидендларини жамият фойдасига олиш.
– жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2015 йил 22 июнь ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2015 йил 14 июнь ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.
– Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.
– Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 28 июнь куни соат 14-00 дан 15-00 га қадар давом этади.
– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефонлар: 0 (371) 236-73-22, 0 (371) 232-14-17
Жамиятнинг электрон почта манзили: tashvin@mail.ru
Шунингдек, жамиятнинг барча умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабарнома юборишда қулайликлар яратилиши мақсадида акциядорлардан ўзларининг электрон почта манзилларини (e- mail) тақдим этишларини сўраймиз.
ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ Кузатув Кенгаши