Э Ъ Л О Н
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 25 октябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 45-уй манзилда жойлашган ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. “Акциядорлик жамиятларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси”нинг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошкарув кодекси”ни жорий этиш.
– жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2016 йил 19 октябрь ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2016 йил 12 октябрь ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.
– Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.
– Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 25 октябрь куни соат 10-00 дан 11-00 га қадар давом этади.
– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефонлар: 0 (371) 236-73-22, 0 (371) 232-14-17
Жамиятнинг электрон почта манзили: tashvinо@mail.ru
Шунингдек, жамиятнинг барча умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабарнома юборишда қулайликлар яратилиши мақсадида акциядорлардан ўзларининг электрон почта манзилларини (e-mail) тақдим этишларини сўраймиз.
ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ Кузатув Кенгаши