Э Ъ Л О Н
Chet el investitsiyasi ishtirokidagi «Toshkentvino kombinati» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2016 молиявий йил якунлари бўйича умумий йиғилиши 2017 йил 27 июнь куни (хафтанинг сешанба куни) соат 16:00 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 45-уй манзилда жойлашган ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;
- Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 молиявий йил якунлари бўйича текшириш ҳисоботи ва хулосасини эшитиш;
- Жамият ижроия органи раҳбарининг 2016 йил “Бизнес-режа” бажарилиши ва 2016 йилдаги жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 йил бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2016 молиявий йил якунлари бўйича фойда ва зарарларини тақсимлаш;
- Жамият акцияларига 2016 молиявий йил якунлари бўйича соф фойдасидан дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;
- 2016 йил якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти хулосасини эшитиш;
- Жамиятнинг 2017 йил учун “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2017 йил фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
- Жамиятнинг 2017 йил фаолияти учун Тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш;
- Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш;
- Жамиятнинг 2017 йилги фаолиятини аудитор текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини тасдиқлаш;
- Жамият томонидан эълон қилинган, бироқ акциядорлар томонидан қонунда белгиланган муддатларда олинмай келинаётган дивидендларини жамият фойдасига олиш.
— жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2017 йил 20 июнь ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2017 йил 13 июнь ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.
— Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.
— Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 27 июнь куни соат 14-00 дан 16-00 га қадар давом этади.
— Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефонлар: 0 (371) 236-73-22, 0 (371) 232-14-17
Жамиятнинг электрон почта манзили: tashvin@mail.ru
Шунингдек, жамиятнинг барча умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабарнома юборишда қулайликлар яратилиши мақсадида акциядорлардан ўзларининг электрон почта манзилларини (e-mail) тақдим этишларини сўраймиз.
ChEII «Toshkentvino kombinati» AJ Кузатув Кенгаши